
Хавф-хатарларни баҳолаш
Хисобот даврида МРИ фаолияти ўрганилиб, 46 та бўлимларнинг самарадолиги қайта тахлил қилинди. Шулардан 3 таси - “Юқори” даражали хавф, 7 таси – “Ўрта” ва 36 таси – “Паст” даражали хавф белгиланган.
Коррупциявий хавф-хатарлар “Юқори” бўлган бўлимлар: бухгалтерия, иқтисодиёт ва молиялаштириш бўлимлари ва давлат харидлар бўйича 1 тоифали агентни хамда Коррупциявий хавф-хатарлар “Ўрта” булган инсон ресурсларни бошқариш фаолиятидаги коррупция омилларини аниқлаш, бахолаш ва бартараф этиш бўйича мониторинг ўтказилди.
МРИда “Коррупцияга хавфи «Юқори» бўлган лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2026 йил 26 июнь куни 117-п-сонли бўйруғи тасдиқланди.
Манфаатлар тўқнашуви (МТ) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни институт ходимлари тамонидан 100% декларация тўлдирилди.
Ходимларнинг декларация ва шахсий анкеталар асосида 35 нафар ходим бир-бирига ўзаро яқин қариндошлиги аниқланди, бундан ташқари, Тоғ-кон саноати ва геология Вазирлик тизимости корхоналарида 24 нафар ходимнинг қариндошлари ишлаб келмоқда (жами 59).
Инсон ресурсларини бошқариш бўлими томонидан III-чорак даврида
бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни доимий институтнинг расмий каналларида эълон берилган.
Номзодлардан 10 нафар янги ходим ўрганилиб, ишга қабул қилинди. Ходимларнинг манфаат тўқнашуви мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни декларациялаш, уларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қисқача тушунчалар, Одоб-ахлоқ қоидалари, ички тартиб қоидалари ва коррупциянинг олдини олиш бўйича салбий ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилиб, уларнинг ҳар бири огохлантириб борилмоқда.
Жорий йилда жами 1 нафар ходимда мавжуд МТ ва 6 нафарида эхтимолий МТ аниқланган ва режага асосан чора-тадбирлар ўтказилиб, кўрсатилган МТ 6 таси бартараф этилган, 1 та эхтимолий МТ бартараф этилиши жараёнида.
Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш мақсадида Институтнинг Одоб-аҳлоқ комисссияси томонидан йиғилишлар ўтказилиб 12 та тегишли баённомалар расмийлаштирилди.
Контрагентларни текшириш
Ҳисобот даврида жами тузилган шартномалар сони – 134 та, шундан тўғридан- тўғри шартномалар – 25 та, ўрганилаган шартномалар сони – 5 та. Контрагентларни ишончлигини, шу жумладан институт ҳодимлари билан МТ мавжуд эмаслигини ўрганиш ўткаилган. Харидлар жараёнида “инсон омилини” чеклаш ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида ЎРҚ-684-сон “Давлат харидлар тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида харидлар амалга оширилиши назорат қилинди.
Мониторинг ва назорат
Жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилган аноним сўровда айрим респондентлар МРИда жараёнларни ғайриқонуний равишда тезлаштириш, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш, фаворитизм, қариндошлик, тил бириктириш, ҳимоя ва қоплаш, шахсий манфаатларни илгари суриш каби коррупциявий холатларни қайд этган. Аноним сўров маълумотларини инобатга олиб, мумкин бўлган коррупция кўринишлари аниқлаш юзасидан хизмат текшируви ўтказилди ва ўз тасдиғини топмади.
Аниқланган қўшимча хавфларни инобатга олган ҳолда “МРИ ДМнинг Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича Йўл Харитаси” ишлаб чиқилиб, 2026 йилнинг 1-июль куни тасдиқланган ва белгиланган тадбирлар амалга оширилмоқда.
Институт томонидан амалга оширилган барча тўловларни (бажарилган иш ва хизматлар, ҳомийлик харажатлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш, совға олиш ёки бериш, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа тўловлар) меъёрий хужжатлар талаблари асосида амалга оширилишини мониторинг қилиш қисман бажарилган.
Тоғ-кон соаноати ва геология вазири 2026 йилгиинг 14 сентябрь кунидаги 122-сонли бўйругига асосан вазирликнинг Ишчи гурух томонидан 15-25 сентябрь кунлари “Минерал ресурслар институти” ДМ да ички аудит ва мониторинг ўтказилди. Мониторинг даврида Минерал ресурслар Институтининг 2 нафар ходимлари МЧЖ да 35% таъсисчи ҳамда (ҳодим билан мехнат шартномаси бекор қилинди ва эхтимолий манфаатлар тўқнашуви бартараф этилди) фермер хўжалигининг 100% таъсисчиэканлиги маълум бўлди (бартараф этиш жараёнида).
Давлат харидларида қуйдаги номувофиқлар аниқланган:
- айрим товарлар йиллик режа-жадвалида мавжуд бўлмасада, иш жараёни билан боғлиқ зарурат туфайли товарлар харид қилинган;
- иккита МЧЖ билан узилган шартномалар бўйича 5 иш куни ва 20 иш куни муддатда товарлар ички логистик муамоллари сабабли кеч етказиб берилган;
- айрим тузилган шартномаларда контрагентлар текширилмаган, товарларнинг нархлари очиқ ахборот манбаларидан ўрганилмаган, тузилган шартномаларда билдирги ёки буюртманома мавжуд эмас;
- тўловлар ва рағбатлантириш жараёнлари мониторинг ўтказилганда
ПҚ-5117-сонли қарорнинг 7-бандида зид равишда ходимларга 2,2 млн. сўм пул маблағи тўланган.
2026 йилнинг 4 октябрда “2026 йилнинг 14-25 сентябрь кунлари “Минерал ресурслар институти” ДМ Коррупцияга қарши курашиш йўналишда вазирлик томонидан ўтказилган мониторинг натижалари бўйича амалга ошириладиган тадбирлар Режаси” тўзилиб, тасдиқланган ва белгиланган тартибда мувофиқ бажарилмоқда.
Ходимларнинг коррупцияга қарши соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш, хуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш
“МРИ да коррупцияга қарши курашиш борасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар” юзасидан асосий маълумот ва тушунтиришларни 2026 йилни 29 июль куни брифингда комплаенс ходими томонидан тақдим этилди.
“Минерал ресурслар институти” ДМ директорининг коррупцияга қарши чораларни кучайтириш тўғрисидаги жамоага расмий мурожаати институтнинг ОАВ расмий каналларига жойлаштирилди (https://mridm.uz/direktorning-rasmiy-murojati.html).
“МРИ” ДМ дакоррупцияга қарши курашиш сохасидаги аниқланган камчиликлар ва олдини олиш бўйича умумий тадбирлар сони 4 та, шу жумладан: 1 та брифинг, 70 нафар ходимлар учун Дастур ва режа асосида 1 та давра суҳбати ва 2 та ўқув семинар-тренинглари ўтказилган.
Институтнинг расмий ОАВ коррупция сохасига оид жаъми 14 та маълумот (1 та видеомаълумот, 6 та инфографика, 7 та маълумот) жойлаштирилган.
Хисобот даврида комплаенс ходими “Менежмент Клуби”нинг, CERT Academy ўтказган ISO Халқаро стандартлар бўйича онлайн иккита семинарда қатнашди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қошида мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтди.
Коррупциявий хатти-харакатлар ва ҳуқуқбузарликлар тўрисидаги хабарлар
Хисобот даврида алоқа каналлари орқали хабарлар келиб тушмаган.
Ишга номзодлар билан сўҳбат ва тест олининишини фотосурат ва видеотасвирга олиниши хамда институт расмий ОАВ жойлаштирилиши таъминланди.
Хулосалар
Институтда коррупцияга қарши чоралар режа асосида амалга оширилган, коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати қониқарли деб бахоланади.
Манфаатлар тўқнашуви ўз вақтида аниқланиб, жойларда коррупция хавфига олиб келувчи омиллар бартараф этилмоқда.
Барча ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича тадбирларни жадаллаштириш лозим.
Комплаенс бўйича
етакчи мутахассис У.Раупов