"Минерал ресурслар институти" ДМ ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича "Минерал ресурслар институти" ДМ Директор Холиков Азимжон Бабамуратович бошчилигида йиғилиш ўтказилди.

Кун тартибидаги Коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари қуйидагилар маълум қилинди:
Давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалар коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:
- қонунийлик – давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалар коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда давлат корхонасининг ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
- коррупцияга тоқатсизлик – давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалари ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади.
Давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмаларининг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;
- очиқлик ва шаффофлик – давлат корхонасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалар ва контрагентларини кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
- коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чоратадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги – давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалари коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради;
- Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалари барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;
- коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги – коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар агентлик ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;
- техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш – давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалари коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;
- тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш – давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмаларининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз таркибий тузилма бошлиғи ва давлат корхонаси директорига мурожаат қилиши мумкин;
- фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик – давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмалари ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;
- коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра давлат корхонаси ва унинг ҳудудий таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.

Мазкур сиёсат Қўмитанинг ички меъёрий ҳужжати бўлиб, ушбу сиёсатнинг тамойиллари ва талаблари барча ходимлар учун, уларнинг эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, мажбурийдир.
Шунингдек, ҳар қандай совға ёки ишбилармонлик меҳмондўстлиги белгиларини бериши ва қабул қилишда жамият ходимлари коррупция хавфини яратиши ёки ноқонуний фойда сифатида қабул қилинишини назарда тутган ҳолда, мумкин бўлган хавфни баҳолашлари керак. Шубҳага йўл қўймаслик учун ходимларнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган шахсий байрамларда, ходимларнинг бошқа ходимларга тақдим этилган совғалари ходимларнинг шахсий совғалари сифатида эътироф этилади, бу сиёсат билан тартибга солинмайди ёки тақиқланмайди. Шу билан бирга, бундай совғаларни тақдим этишда ва қабул қилишда ходимлар коррупция хавф-хатарини яратмаганликларига ишонч ҳосил қилишлари шарт.
Бизнес совғалар ва бизнес меҳмондўстлик белгилари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Қўмитанинг Коррупцияга қарши сиёсати, Ахлоқ кодекси ва жамиятнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда совғалар фақат таркибий бўлинма раҳбарлари томонидан берилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Маърузачининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасининг давлат мансабдор шахсларига совғалар бериш тақиқланади.
Бундан ташқари,бизнес совғалари белгиларини бериш қиймати (ягона тадбир доирасида) Контрагентнинг юқори бошқаруви раҳбарлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 (беш) баравари миқдоридан, контрагентнинг юқори бошқарувига бевосита бўйсунувчи бўлим бошлиқлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 (уч) баравари миқдоридан, контрагентнинг бошқа ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг кўпи билан 2 (икки) баравари миқдоридан ошмаслиги лозим.
Шунинг билан биргаликда, давлатларнинг совға олиш ёки бериш сиёсатлари билан ҳам йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди. Жумладан, Қирғизистон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Беларусь, Грузия, Молдавия ва Украинада давлат хизматчиларига бериладиган совғалар миқдори қайд этиб ўтилди. Шу билан бирга, Сингапур ва Қозоғистонда умуман совғалар бериш ёки олиш қатъиян ман қилинганлиги, Швейцария ва Франциянинг жиноят қонунчилигида совға олиш ёки беришни тақиқловчи талаблар бўлмаса-да, алоҳида нормалар ёрдамида тартибга солиниши ҳамда Туркманистонда совғалар беришнинг чегаралари мумуман ўрнатилмаганлигини таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, маъруза давомида бизнес тадбирларини ташкил этиш ҳамда вакиллик харажатларини амалга ошириш тартиблари ҳақида батафсил ёритиб ўтилди.
Кун тартибидаги мавзуси бўйича иштирокчиларнинг бир қанча саволларига жавоб бериб ўтди.