Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Республика миқёсида 419 та лойиҳа кўриб чиқилган бўлиб, якунида Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир ҳудуддан энг муносиб номзодлар “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони ғолиби деб топилди.

Шу муносабат билан 20 октябр куни “InnoWeek.Uz-2022” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирок этиб, “Минерал ресурслар институти” ДМ “Ерни масофадан зондлаш ва ГАТ технологиялари” маркази мудири З.Мусахоновга кўкрак нишони тантанали равишда топширди.


