Минерал ресурслар институти ва Туркия Республикaси Энергетикa вa тaбиий ресурслaр вaзирлиги Минерaл ресурсларни қидириш ва рaзведкa қилиш Бош бошқaрмaси ўртасидаги халқаро инновацион лойиҳаси доирасида ернинг океаник қобиғи ривожланиш босқичи маҳсулоти бўлган офиолитларни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 22-28 сентябр кунлари Туркия Республикaси Минерал тадқиқотлар ва разведка қилиш Бош бошқармаси (МТА) делегацияси Навоий вилояти Шимолий Томдитовнинг Тесқудуқ массивидаги офиолит комплексларини ўрганиш учун дала тадқиқотларини амалга оширишди.
Дала ишлари мобайнида Туркиялик мутахассислар халқаро грант лойиҳаси иштирокчилари билан биргаликда Тесқудуқ массиви ҳамда Шимолий нуротадаги офиолит комплекслари билан танишиб чиқишди. Ташриф давомида 28 сентябр куни делегация аъзолари Мурунтау олтин конига ҳам ташриф буюришди.
Дала ишлари якунида Туркиянинг Минерaл ресурсларни қидириш ва рaзведкa қилиш Бош бошқaрмaси делегацияси ҳамда Минерал ресурслар институти раҳбарияти ўртасида дала ишлари якунлари ҳамда келажакдаги режалар бўйича музокара ўтказишди.