TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI
GEOLOGIYA FANLARI UNIVERSITETI
"MINERAL RESURSLAR INSTITUTI" DAVLAT MUASSASASI (MRI)

2026 йил август ойида 1993-25-сонли “Ангрен кўмир ҳавзасининг минерагеник потенциалини қайта баҳолаш” давлат лойиҳасининг 6-бўлими доирасида кон-геологик маълумотларни рақамлаштириш ва фазовий координаталар тизимига келтириш ишлари муваффақиятли амалга оширилди. Лойиҳа доирасида бажарилган асосий ишлар:

Фазовий боғланиш: Жами 9 та қирқим, 2 та геологик харита ва 1 та схематик харита ММБ координаталарига тўлиқ боғланди.

Рақамлаштириш: Барча кон-геологик маълумотлар замонавий рақамли кўринишга келтирилди.

3D каркас модели: Координаталарга боғланган маълумотлар асосида геологик объектнинг уч ўлчамли (3D) каркас модели шакллантирилиб, унинг геометрик параметрлари ва аниқ ҳажми ҳисоблаб чиқилди.

Мазкур рақамли 3D модель келгусида геологик таҳлилларни ўтказиш, ҳажмий ҳисоблашларни бажариш ҳамда кон салоҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш учун ишончли илмий-амалий пойдевор бўлиб хизмат қилади.