2021 йил 29 сентябрь куни Минерал ресурслар институтида «1 октябр - Устоз ва Мураббийлар куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт директори М.Исоқов сўзга чиқиб институтда кўп йиллардан бери фаолият юритаётган устоз ва мураббийлар, меҳнат фахрийларини байрам билан табриклаб, уларнинг шарафли меҳнатлари учун ҳамда ёш мутахассисларнинг илмий фаолиятига кўмак бераётганлиги учун миннатдорчилик билдирдт. Тадбир давомида устоз ва мураббийлар ҳамда фахрийларга эсдалик совғалари берилди.