TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI
GEOLOGIYA FANLARI UNIVERSITETI
"MINERAL RESURSLAR INSTITUTI" DAVLAT MUASSASASI

“Минерал Ресурслар Институти” ДМ “Ерни масофадан зондлаш ва ГАТ-технологиялар маркази”да Давлат буюртмаси асосида “Жанубий Ўзбекистон тоғларида 1:100 000 миқёсли космогеологик тадқиқотлар” номли лойиҳа доирасида илмий-тадқиқот ишларини бажарилмоқда.

Тадқиқот ҳудуди Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган бўлиб, лойиҳа ишлари  фойдали қазилмаларга истиқболли структура ва зоналарни ажратишга йўналтирилган.

Лойиҳа ишлари икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич ишлари J-42-39, J-42-40, J-42-41, J-42-51 номенклатура листларидаги ҳудудларда олиб борилмоқда. Sentinel, Aster вa Landsat мултиспектрал космик тасвирларни ArcGIS, Erdas IMAGIE вa ENVI махсус дастурий таъминотларда қайта ишлаб, маъданлашувнинг геолого-структуравий қонуниятлари аниқланмоқда.

Ландшафт харитаси ва эхтимолий минераллашган зоналарни тузиш учун мултиспектрал космик суратлар асосида ҳудуддаги тоғ жинслари автоматик ва бошқариладиган усулда таснифланди, дастлабки маълумотлар базаси яратилди, шунунгдек, каолинит, смитсонит, алунит, темир оксиди, арсенопирит, церрусит, гётит ва халькозин таркибли тоғ жинслари ва минералларига спектрал сигнатуралар ажратилди. Дастлабки таҳлил натижаларни солиштириш мақсадида дала текширув ишлари олиб борилмоқда.