TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI
GEOLOGIYA FANLARI UNIVERSITETI
"MINERAL RESURSLAR INSTITUTI" DAVLAT MUASSASASI

Республикамиз саноат корхоналарининг магнийга бўлган талабини қаноатлантириш мақсадида худудимизда таркибида магний сақловчи хомашё конларини қайта ишлашга жалб қилиш долзарб ҳисобланади.

Шу муносабат биланМинерал ресурслар институтиДМ ходимлари томонидан “Маҳаллий магнезиал хомашёсидан оловбардош материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида Қорақия, Амандара, Кутчи серпентинит, Қорасу, Ингичка, Сепки, Махмуттов, Четтик, Бичанчи, каби объектларда дала тадқиқот ишлари олиб борилди, улардан олинган намуналарнинг кимёвий, минералогик ва петрографик таҳлиллари аниқланди. Олинган натижаларга асосланиб Амандара серпентинит истиқболли намоёнидан олинган серпентинит намуналари асосида технологик тадқиқотлар олиб борилди. Серпентинит намунасидан юқори сифатли магний оксидини олиш мақсадида гидрометаллургия ва пирометаллургия тадқиқотлари олиб борилди.

Лаборатория шароитида олиб борилган изланишлар натижасида таркибида 94,7% магний оксиди бўлган маҳсулот олинди ва бу маҳсулот ГОСТ 1216-87 “Каустик магнезит кукуни. Техник шартлар” ва ГОСТ 10360-85 “Маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун куйдирилган периклаз кукунлари. Техник шартлар” талабларига мувофиқ ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун яроқли ҳисобланади.