Aмерика қўшма штатлари Колорадо штати Денвер шаҳридаги Aмерика геология хизмати (USGS)нинг таклифига биноан Давлат геология қўмитасининг ва тизим ости корхоналарининг бир гуруҳ мутахассислари Минерал ресурсларни миқдорий баҳолаш семинар ва тренингда иштирок этмоқдалар.

Семинарда "Минерал ресурслар институти" ДМнинг Рақамли хариталаш бўлим бошлиғи A.Б. Гоипов ва ЙМЗ ва ГAТ-технологиялар бўлим бошлиғи Ш.И. Aхмадовлар ҳам иштирок этмоқдалар.

8 август куни Минерал ресурслар институти ходимлари USGS нинг Ерни масофадан зондлаш лабораториясига ташриф буюрдилар ва ушбу лабораторияда соҳада олиб борилаётган илмий ва амалий изланишлар, жумладан: спектрометрик ўлчов ва тасвирлаш ишлари, тадқиқотлар учун зарур бўлган замонавий техник воситалардан HySpex гиперспектрал камераси ва бошқа асбоб-ускуналар ҳамда маълумотларни қайта ишлаш учун дастурий таъминотлар, ушбу лаболаторияда яратилган тоғ жинслари ва минералларнинг USGS спектрал кутубхонаси билан яқиндан танишдилар ва лаборатория раҳбари Tood M. Hoefen билан ўзаро фикр алмашинилди.
